O‘zLiDeP фракцияси аъзоси ўзи таҳсил олган мактабга 30 дан ортиқ китоблар совға қилди

31.03.2019, 11:14

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси ўзи таҳсил олган мактабга 30 дан ортиқ китоблар совға қилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш борасида алоҳида устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Далатимиз раҳбарининг китобхонликни ривожлантириш орқали фарзандлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиш ва ҳар бир раҳбарнинг ўзи ўқиган мактаби кутубхонасига китоблар совға қилиши борасидаги эзгу ташаббуси тобора кенг қулоч ёймоқда.

Шу кунларда патия фракцияси аъзолари ҳам ўзлари таҳсил олган мактабларга ташриф буюриб, мактаб фондига китоблар совға қилишяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Адҳам Шодмонов ҳам ўзи таҳсил олган Самарқанд шаҳридаги 9- умумтаълим мактаби кутубхонасига 30 га яқин тарихий ва бадиий адабиётлар туҳфа қилди.

- Шундай хайрли ташаббусни бошлаб берган Юртбошимизга катта раҳмат айтмоқчиман, - дейди 9 - умумтаълим мактаби директори Дилбар Мавлонова. - Мактабимизни тамомлаб кетган кўплаб ўқувчилари республикамизнинг турли ҳудудларида раҳбарлик лавозимларида ишлашади. “Китоб челленж” баҳонасида раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил қилинмоқда. Бундай учрашувлар ўқувчи ёшлар қалбида ҳавас, келажакка умид ва ишонч каби туйғуларни уйғотади.

Депутат таълим муассасасига ташрифи давомида ўқувчи ёшлар билан мулоқотлар ўтказди. Ёшлар билан суҳбат давомида мамлакатимизда кейинги йилларда китобхонларга берилаётган эътибор ва рағбат ҳақида гапирар экан, китоб инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини алоҳида таъкидлади.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари Н.Артиков2019-04-03 10:00:13

Депутат таълим муассасасига ташрифи ўқувчи ёшлар билан мулоқотлар ўтказилиши Ёшлар орасида депутатларга бўлган ишочни оширади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Адҳам Шодмонов китоб инсоннинг энг яқин дўсти эканлигини алоҳида таъкидлаши. Барча депутатлар, партия ходимлари учун ибратдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+