O‘zLiDeP ташкил этган “Бўш иш ўринлари” ярмаркасида 144 нафар фуқаро ишли бўлди

02.04.2019, 14:41

O‘zLiDeP ташкил этган “Бўш иш ўринлари” ярмаркасида 144 нафар фуқаро ишли бўлди

O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши, туман бандликка кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ишга марҳамат” шиори остида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ташкил этди.

Мазкур ярмаркадан кўзланган мақсад – ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлаш, аҳоли бандлигини таъминлашдан иборат. Шу боис, ярмаркада туман бўйича 42 дан ортиқ иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасалар 236 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

“Таклиф этилаётган бўш иш ўринлари билан танишдим. Ўз мутахассислигим бўйича “Агробанк” туман филиалига ишга қабул қилиндим”,– дейди “Маданият” МФЙда яшовчи Ш.Есбергенов.

“Дўстлик” МФЙда истиқомат қилувчи Қалжан Қосназарова ҳам бола тарбияси билан овора бўлиб, кўпдан буён ишсиз эди.

“Ярмарка туфайли туман тиббиёт бирлашмаси билан шартнома тузиб, ўз касбим бўйича ишга жойлашдим. Бунинг учун ташкилотчилардан миннатдорман”, – дейди Қалжан опа.

Таъкидлаш керак, ярмарка давомида 144 нафар фуқарога доимий ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлганларга банкдан имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди. 

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+