O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иброҳим Хождиев ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

02.04.2019, 14:44

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иброҳим Хождиев ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

Президентимиз томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилганди. 

Йиғилишда Президентимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китоб совға қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иброҳим Хождиев Наманган шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернатида бўлиб, китоблар тўпламини совға қилди.

Шунингдек, халқ вакили  ўқувчилар билан мулоқот қилиб, юртимизда ёшларга оид қабул қилинаётган янги қонунлар ҳақида уларга кенгроқ маълумотлар берди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    970
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+