Нурободлик томорқачи 25 минг сўмлик уруғдан 4 млн. сўм фойда олди

03.04.2019, 18:38

Нурободлик томорқачи 25 минг сўмлик уруғдан  4 млн. сўм фойда олди

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда тумандаги “Улус” қишлоғида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Тажрибали томорқачи Ўктам Сангиров хонадонида ташкил этилган мулоқотда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларга бизнесни бошлаш бўйича зарур тавсиялар, маслаҳатлар берилди.

–Агар аниқ бизнес-режангиз бўлса, иссиқхона ташкил этиш, кредит олишдан сира ҳам чўчимайсиз, – дейди У.Сангиров. –Негаки, пухта режа қилиб олгансиз, унинг натижасини ва келгусида берадиган самарасини олдиндан биласиз. Ана шу нарса қўрқув ва иккиланишни йўқотади. Ахир, давлатимиз томонидан тадбиркорларга шунча қулайлик ва имкониятлар берилмоқда. Улардан оқилона фойдаланмаслик нотўғри. Бундан давлатга ҳам, тадбиркорнинг ўзига ҳам наф келади.

Тадбиркор фаолияти билан танишгач, ундан фаолиятингизни бошлашдан олдин ўзингиз ҳам кредит олганмисиз, деб сўрадик.  

– Албатта. 2017 йил иссиқхона ташкил этиш учун банкдан имтиёзли кредит олганмиз. Кредит ҳисобидан 2 сотих майдонга  иссиқхона барпо этиб, 18 туп лимон кўчати экдик. Лимон кўчати орасига куз ойларида 25 минг сўмлик саримсоқ пиёз экиб, бугун тайёр бўлган ҳосилни 4 млн. сўмга сотдик. Ҳосилдан бўшаган ерга эса бодринг уруғини экдик. Лимонларимиз ҳам бу йил ҳосил беришни бошлайди. Насиб қилса, жорий йил иссиқхонадан яхшигина даромад оламиз.

Таъкидлаш керак, тадбиркор иссиқхона билан чекланиб қолмай 20 сотихлик ҳовлисида 130 туп ток кўчатлари, 20 йил умир кўрадиган шафтоли кўчатларини ҳам ўтқазган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1742
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+