O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари Марғилон шаҳар ҳокимининг ҳисоботини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди

03.04.2019, 18:43

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари Марғилон шаҳар ҳокимининг ҳисоботини танқидий-таҳлилий муҳокама қилди

Халқ депутатлари Фарғона вилоят ҳамда Марғилон шаҳар Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Марғилон шаҳрида “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев ва соҳага дахлдор мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Ҳисоботда таъкидланишича, ўтган давр мобайнида Марғилон шаҳридаги Дўстлик ва Оролбўйи маҳаллаларида ушбу дастур доирасида 11,9 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 729 та якка тартибдаги уйларнинг том ва фасад қисмлари таъмирланди, 7.2 км ичимлик суви ҳамда 8.5 км электр тармоқлари тортилди. 13  юқори кучланишли тарнсформаторлар, 6 км ички йўллар реконструкция қилинди. Аҳоли хонадонларига 662 та суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.

Йиғилишда партия депутатлик гуруҳи вакиллари дастур доирасида кўплаб амалий ишлар бажарилишига қарамай, ўз вақтида амалга оширилмай қолиб кетаётган ишлар сарҳисобига ҳам эътибор қаратишди.

Партия депутатлик гуруҳларининг ўрганишлари натижасига кўра тадбиркорларга кредитлар ажратилиши борасида оқсоқликлар борлиги танқид остига олинди. Хусусан, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 қаватли 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг қурилиш ишлари Миллий банк томонидан зарурий кредит маблағи ажратилмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Шунингдек, Оролбўйи маҳалласида жойлашган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳам дастурга киритилган. Ваҳоланки, мазкур МТМга Агро банк шаҳар филиали бириктирилган бўлсада, кредит маблағлари ажратилмагани аниқланган. Қолаверса, ўрганишлар натижасида “Фидоийлар” кўчасида 200 метр, “Навбаҳор 1” кўчасида 500 метр, “Навбаҳор 2” кўчасида 350 метр, “Ашхобод” кўчасида 150 метр масофадаги йўлларни асфальт қилиш ишлари ҳам тўхтаб қолганлиги аниқланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан депутатлик гуруҳи қўшма йиғилишининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ҳудди шу каби туман ҳокимларнинг эшитувлари Қўштепа, Қува, Тошлоқ  туманларида ҳам ташкил этилди. Унда амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган оилалар, иссиқхоналарни йўлга қўйган хонадонлар, уларга қўшимча қулайликлар яратиш учун банк кредитлари ажратилиши, таълим ва мактабгача таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пунктларидаги умумий аҳвол, аҳоли турмуш даражасини оширишга тўсиқ бўлаётган камчиликлар каби ўнлаб  масалаларга эътибор қаратилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари2019-04-15 12:43:18

Хозирда А.Яссавий кўчасида хақиқатданхам қурилиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда, А.Яссавий кўчасида хозирда асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда ва шу билан бир қаторда янги электр таянч устунларини ўрнатилмоқда, кейинги босқичда электр таъминотини янгилаш ишлари бошланади, электр таъминотидаги муаммолар хозирда ўрганилмоқда.


Ойбек 2019-04-04 06:13:56

А.Яссавий кўчаси "Кетибоғ"да шунча, қурилиш ишлари амалга оширилаётган бўлса ҳам, электр таъминоти жудаям оғир ахволда, 220в ўрнига 80гача узоқлиги сабаб тушиб кетади. Нимага шунга эътибор қаратилмади, мурожаатларга ҳеч қандай ёндошиш йўқ?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+