Шерзод Маматқулов ёшларни аъло баҳолар билан ўқишга чақирди

03.04.2019, 18:44

Шерзод Маматқулов ёшларни аъло баҳолар билан ўқишга чақирди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов Дўстлик туманидаги ўзи таҳсил олган 12-мактабга 50 дан ортиқ китоблар совға қилди.

Ш.Маматқулов кейинги йилларларда мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, ёшларни аъло баҳолар билан ўқишга чақирди. Шунингдек, китоб мутолаа қилишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, илм олиш ҳар бир йигит-қизнинг асосий вазифаси эканини таъкидлади.

“Мактабимиздан ана шундай илмга ҳисса қўшишни истовчи шогирдларимиз етишиб чиқаётганидан жуда хурсандмиз. Зеро, ўқувчиларга китобдек яқин дўст йўқ. Чунки китоблар инсонларга ҳаётни қандай яхшилашни, тоза юришни, бир-бирига меҳрибон бўлишни, меҳнатни қандай севиш ва ўзгалар меҳнатини қадрлашни ўргатади”, – дейди 12-мактаб директор ўринбосари Зойир Тувалов.

“Китобларни кўриб севинчимиз янада ошди. Биз ҳам келажакда мактабимизга китоблар совға қилишни ният қилдик”, – дейди мактабнинг 6- синф ўқувчиси Нигора Сулаймонова.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1049
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азиз Одилов2019-04-04 09:04:06

Китоб совға қилиш энг яхши амаллардан бири


Х.Асатов2019-04-04 08:51:41

Эзгу ишлар бардавом бўлаверсин


Х.Тўраев2019-04-04 08:50:19

Мен ҳам таҳсил олган мактабимга китоб совға қиламан.


Х.Тўраев2019-04-04 08:49:09

Мен ҳам таҳсил олган мактабимга китоб совға қиламан.


Жахонгир Акбаров2019-04-04 08:45:08

Шу каби эзгу ишларни ҳар йили давом эттириш лозим деб ўйлайман. Ҳаммага омад


Ш.Каримов2019-04-04 08:42:56

Таълим олган даргоҳларимизни мана шундай йўқлаб турайлик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+