Халқ вакили Қ.Бабашев ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

03.04.2019, 18:48

Халқ вакили Қ.Бабашев ўзи таҳсил олган мактабга китоблар совға қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев Тахиатош туманидаги ўзи таҳсил олган 16-мактабга 30га яқин китоблар совға қилди.

Халқ вакили томонидан туҳфа этилган Э.Воҳидовнинг “Инсон”, Ў.Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”,  Е.Сетон Томпсоннинг “Ёввойи йўрға”, Л.Толстойнинг “Анна Каренина”, М.Твеннинг “Янки ва Қирол Артур” каби асарлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида илмга чанқоқ ёшлар китобга бўлган қизиқишларини яшириб ўтирмай, айрим классик адабиётларни топишда қийналаётганларини билдиришди.

Ўз навбатида, депутат бу эзгу анъанани кейинчалик ҳам давом эттиришни айтиб, сўралган адабиётларни кейинги ташрифларида албатта, олиб келишга ваъда берди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+