O‘zLiDeP кўмагида Янгиқўрғонда 5 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлайдиган бўлди

04.04.2019, 16:51

O‘zLiDeP кўмагида Янгиқўрғонда 5 нафар фуқаро тадбиркорлик фаолиятини бошлайдиган бўлди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Янгиқўрғон туманида Президентимизнинг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокимлигининг иқтисодиёт бўлими етакчи мутахассиси Илхомжон Ғофуржонов мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, туманда тадбиркорликни ривожлантириш маркази биноси фойдаланишга топширилгани, ушбу марказ оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйишни мақсад қилган фуқароларга доимо кўмакдош бўлишини таъкидлади.

Шундан сўнг, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ва муаммолари тингланди. 

Масалан, янгиқўрғонлик Маҳфуза Убайдуллаева ўз хонадонида тикувчиликни йўлга қўйиш ниятида. Шу боис, у хом-ашё олиш ва маҳсулотини реализация қилишда маслаҳат ва ёрдам зарурлигини билдирди.

Шу ҳудудда яшовчи Д.Жўраева ва И.Мирзабоевлар эса қорамолчилик билан шуғулланмоқчи эканини айтиб, имтиёзли кредит олишда кўмак сўрашди. Бу масала юзасидан партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан “Агробанк” туман филиалига сўров чиқариладиган бўлди.

–Ҳудудимиз жойлашган Наманган-Нанай трассаси бўйидаги автобекатни  “ноль” қийматда олиб, замонавий кўринишдаги бекатга айлантирдик, – дейди “Сутбулоқ” маҳалласида яшовчи Шамсиддин Қирғизбоев. –Эндиликда бекат ёнида озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш дўкони қуришни режалаштиряпмиз. Бироқ қурилиш ишларини якунига етказиш учун маблағимиз етмаяпти. Партияга мурожаатимиздан сўнг муаммойимиз ҳал бўладиган бўлди.      

Тадбирда билдирилган мурожаатлар ечими юзасидан шу куннинг ўзида мутасадди ташкилотлар билан зарурий  чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1086
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+