Навоийда янги ташаббус: O‘zLiDeP ногиронлиги бўлган фуқароларга томорқадан фойдаланишига кўмаклашади
04.04.2019, 16:57
Алишер Жумаев Конимех тумани “Гулистон” МФЙ, Қурама қишлоғида истиқомат қилади. Фуқаронинг ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам ногирон бўлгани сабабли 11 сотихлик томорқасига экин эколмайди.
“Илгари томорқамизга турли хил сабзавотлар экиб фойдаланар эдик. Лекин соғлиғим ёмонлашгани учун кўп йиллардан буён экин-текин қилишга иложим йўқ. Иккала оёғим ҳам протез. Бир сафар чидолмай ер ағдараман деб протезимни синдириб ҳам қўйдим. Тақдирни қарангки, аёлимнинг ҳам бир оёғи йўқ,” – дейди Алишер ака.
Шу куни партия вилоят ва Конимех туман Кенгаши ходимлари томонидан 1-гуруҳ ногирони Алишер Жумаев томорқасига ҳашар уюштирилди. Партия вакиллари томонидан томорқа ағдарилиб, тартибга солинди. O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳомийлигида 10 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Ташриф якунида партия Навоий вилоят Кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзов А.Жумаев хонадонида ташкил этилган “O’zLiDeP боғи” бу оилага ҳаёт неъматларини туҳфа этишини билдириб, хонадон соҳибининг томорқа билан боғлиқ барча ишларига кўмак беришни партия Конимех туман Кенгашига вазифа сифатида топширди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Паркентда туризм ва енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган йирик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди
24.04.2024, 17:04
-
Ўзбекистон-Тожикистон: абадий дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб
23.04.2024, 14:17
-
Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби
21.04.2024, 14:19
-
Туман ёшларининг молиявий саводхонлиги оширилди
21.04.2024, 14:14
Билдирилган фикрлар
Мафтуна Исроилова партия фаоли2019-04-05 10:47:50
вилоят Аёллар қаноти ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир орқали савоб ишни хар ким килиш керак савоб ишни хар куни килиш керак деган наклни яна бир бор ёдга оламиз. олға Аёллар каноти фаолликни қўлдан бермай олға юр.