Томорқа соҳиблари миннатдор

04.04.2019, 17:04

Томорқа соҳиблари миннатдор

Партиянинг Бўка туман Кенгаши ходимлари ва “Шавкат ўғли Азамат” фермер хўжалигидаги БПТ аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида тизимли иш олиб боряпти.

Маслакдошларимиз бир ой ичида 10 маротаба жойларга чиқишди, кўп масалаларда томорқа соҳибларига кўмак беришди. Чунончи, 8 фуқаронинг томорқалари экин экишга ҳозирланди, 1 та  оилага уруғлик ва кўчатлар олиб берилди. Томорқасида бизнесини йўлга қўйишга қарор қилган бир оилага эса банкдан имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашилди.

Ўтган ҳафтада ишчи гуруҳ аъзолари “Кийикчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи томорқа эгалари билан учрашдилар. Суҳбатлар чоғида одамларга томорқадан самарали фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди, уларни қийнаётган муаммолар аниқланди.

– O‘zLiDeP фаолларидан миннатдорман, уларнинг ёрдами билан томорқамизда иссиқхона қурдик, – дейди мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Тоштемир Раҳмонов. – Помидор ва бодрингдан йилига бир неча марта ҳосил етиштириб,  яхшигина даромад олишни мўлжаллаяпмиз. Фарзандларимиз ҳам иш билан таъминлангани нур устига нур бўлди.

O‘zLiDeP  Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    1864
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+