БПТ раиси ўз лавозимида қолди
04.04.2019, 17:30
O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши қошида 116 та бошланғич партия ташкилоти бўлиб, улар ўз атрофида 4 минг 100 нафар аъзони жипслаштирган. Айни чоғда шаҳардаги мавжуд барча қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.
Йиғилишларда бошланғич партия ташкилотининг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда БПТ раиси ва ўринбосарини сайлаш, қуйи бўғиннинг 2019 йил учун иш режаларини тасдиқлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.
Зарафшон шаҳар “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган БПТнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам айни шу масалаларга эътибор қаратилди.
– Раҳбар қачонки ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндошса ўша жойда ўсиш, ривожланиш бўлади, – дейди БПТ раиси М.Низамова. – Шундай экан, партиямиз томонидан бизларга билдирилган ишончни оқлашга, ўтган йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, келгуси йилдаги белгиланган топшириқларни аъло даражада бажаришга астойдил ҳаракат қиламиз.
–Шаҳримизда сиёсий жиҳатдан етук, замонавий фикрлайдиган БПТ раислари кўпчиликни ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Холмуродов. – Мазкур қуйи бўғин раиси М.Низомовани ҳам ана шундай фидойи, фаол ва ташаббускор раислардан десак, адашмаймиз. Чунки қуйи бўғин томонидан ўтган йил давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғибот-ташвиқот қилиш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Йиғилиш сўнгида қуйи бўғиннинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, М.Низамова БПТ раислигига қайта сайланди.
Н.ОТАМУРОДОВА,
O'zLiDeP Зарафшон
шаҳар кенгаши
аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг