Олима аёллар қибрайлик фуқароларга экин экиш сирларини ўргатди (+видео)

05.04.2019, 17:03

Олима аёллар қибрайлик фуқароларга экин экиш сирларини ўргатди (+видео)

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" Қибрай туманидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий - тадқиқот институтида “Томорқа маданияти – фаровонлик гарови” мавзусида ўқув  семинар ташкил этди.

Унда Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, БПТ раислари, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий - тадқиқот институти олима аёллари иштирок этди.

Семинар давомида ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш йўллари ва усуллари, олима аёллар томонидан амалий мисоллар ёрдамида кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, томорқада экиладиган мева-сабзавотларда учрайдиган айрим касалликлар ва уларга қарши кураш усуллари бўйича ҳам кенгроқ маълумотлар берилди.

– Томорқада бир хил экинни қайта-қайта экишни тавсия этилмайди.  Лекин алмаштириб экиш мумкин, – дейди Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Маҳфуза Юсупова. – Уруғликларни экишдан олдин иложи борича тузли сувга солиб увитиб экиш керак. Чунки бу жараён амалда яхши самара берган. Масалан, картошкани оладиган бўлсак, колорадо қўнғизи униб чиққандан бошлаб унга зарар келтиради. Қўнғиз асосан тупроқ ёки уруғликда қишлаб қолади. Шу боис, унга қарши “Суперфос” деган оддий интенсивлар билан вақтида ишлов бериш лозим.  

Тадбирда ўз вақтида амалга оширилган агротехник ишлар нафақат хосилдорликни ошишига, балки анча маблағ тежалишига ҳам хизмат қилиши таъкидланди. Фермер, деҳқонлар бу тавсияларга амал қилишса, кўзлаган ҳосилни етиштириш мумкинлиги қайд этилди.

 Ахрор ТУЙЧИЕВ,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1883
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+