Оилавий тадбиркорлигини катта корхонага айлантирган наманганлик Соҳибжон аканинг хонадонида маҳорат дарси ташкил этилди

05.04.2019, 17:25

Оилавий тадбиркорлигини катта корхонага айлантирган наманганлик Соҳибжон аканинг хонадонида маҳорат дарси ташкил этилди

O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши Президентимизнинг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини аҳоли вакиллари орасида ҳам тарғибот қилмоқда.

Мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Наманган шаҳридаги “Янги аср” МФЙда яшовчи оилавий тадбиркор Соҳибжон Жўраев хонадонида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот аввалида иштирокчилар тадбиркор С.Жўраев фаолияти билан яқиндан танишиб,  тадбиркорлик сир-асрорлари бўйича керакли маълумот ва йўл-йўриқларга эга бўлишди.

Дастлаб ўз фаолиятини  2013 йил машина моторларини таьмирлашдан бошлаган тадбиркор С.Жўраев 2017 йилга келиб 6 нафар ишчи билан “Global tex group” оилавий корхонасига асос солди. Мазкур оилавий корхонада замонавий офис ва ошхона мебеллари, мактаб ва тиббиёт жихозлари  ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бир йил ичида 700 миллион сўм соф даромадга эга бўлган тадбиркор Андижон, Фарғона, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ҳам ўз ҳаридорларига эга бўлди.

- 2018 йил фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида ер-жой масаласи юзасидан партияга мурожаат қилгандик, - дейди тадбиркор С.Жўраев. – Партиянинг Наманган шаҳар Кенгаши раиси Баҳтиёр Вохидов кўмаги билан вилоят ҳокими томонидан Хонобод кичик саноат зонасида 12 сотих ер ажратиб берилди. Ҳозирда қурилиш ишлари олиб бориляпти. Корхонамиз ишга туширилса яна 20 га яқин янги иш ўринлари яратилади. 

Бундан ташқари тиниб-тинчимас тадбиркор томорқадан самарали фойдаланиш борасида ҳам маҳаллага ўрнак бўлмоқда. Томорқага экилган сабзавот маҳсулотлари ўз оиласи таъминотидан ташқари бозорга ҳам харидоргир бўлмоқда.

Ўз оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиб катта марраларни забт этган тадбиркор Соҳибжон аканинг тажрибаси семинар иштирокчилари учун маҳорат мактабини ўтаб берди. 

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+