БПТ раисига қайта ишонч билдирилди

05.04.2019, 17:29

БПТ раисига қайта ишонч билдирилди

O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қуйи бўғиннинг 2018 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2019 йилдаги иш режаси тасдиқлаб олинди.

–Партиянинг жамиятдаги нуфузини ошириш кўп жиҳатдан фаол ва ташаббускор етакчилар салоҳиятига боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари Ж.Кадиров. –Шу боис, жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилишга, таянч бўғин сафига янги аъзоларни жалб қилишга қодир етакчиларни сайлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Йиғилишда шунингдек, БПТ аъзолари ва партия фаолларининг фикрлари-мулоҳазалари, таклифлари ҳам эшитилди.

Йиғилиш сўнгида БПТнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, қуйи бўғин етакчиси Зокиржон Махмудовга қайта ишонч билдирилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Закирова Н 2019-04-07 21:40:48

Олмазор тумани Кенгашининг ишига улкан зафарлар тилаймиз.


Х. Акбаров2019-04-06 21:12:14

O‘zLiDeP фаолларига омад.


Ismoilova Gavhar2019-04-06 01:20:04

Ishlaringizga omad va ulkan zafarlar tilaymiz.


А.Шермуратов2019-04-05 18:27:16

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва тадбиркорлик субъектларида аҳоли билан юзма-юз амалий мулоқотлар ташкил этиш ва муаммоларини ўрганишда қуйи бўғиннинг ҳиссаси катта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+