“GOLDEN PLASTIС PIPES” МЧЖда O‘zLiDePнинг қуйи бўғини тузилди

05.04.2019, 17:31

“GOLDEN PLASTIС PIPES” МЧЖда O‘zLiDePнинг қуйи бўғини тузилди

Самарқанд туманидаги “GOLDEN PLASTIС PIPES” МЧЖ корхонаси 2016 йилда иш фаолиятини бошлаган. Ҳозирда корхонада асосан курилиш ва монтаж маҳсулотлари, полепропилен қувурлар, фитиглар ва профиллар ишлаб чиқарилмоқда. 

Эътиборлиси, шу кунгача МЧЖда 20 нафар ишчи-ходимнинг бандлигини таъминлаган бўлса 2019 йилда хориждан янги асбоб-ускуналарни келтириш ҳисобига яна 25 та янги ишчи ўринлари яратилади.

Маълум қилинишича, корхона ўтган давр мобайнида экспортга мўлжалланган 10 турдан зиёд курилиш монтаж қувурлари ишлаб чиқарган. Жорий йилдан бошлаб эса уларнинг сони 30 турдан ошган. Корхона раҳбарининг айтишича, корхона учун маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичи биринчи ўринда туради. Шу боис мутахассисларнинг малакасини хорижда хусусан, Хитой халқ республикасида оширишга эътибор қаратилмоқда. 

–Маҳсулотларимизга нафақат республикамизда балки Марказий Осиё давлатлари жумладан, қўшни Тожикистонда ҳам талабгорлар бор. 2019-2020 йилларда Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилишни режалаштирганмиз. Мақсадимиз, тадбиркорлар учун яратилаётган шарт шароитлардан оқилона фойдаланиб, юртимиз иқтисодиётини гуллаб яшнашига хизмат қилишдир, – дейди мазкур корхона директори Аъзам Акрамов.

Яқинда партия Самарқанд вилоят Кенгашининг бир гуруҳ вакиллари корхона фаолияти билан яқиндан танишиш ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида ташриф буюрди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида партия фаоллари томонидан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир сўнггида корхона қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, 10 дан ортиқ ишчи-ходимларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Орзу2019-04-10 13:45:56

Golden plastic PIPES корхонаси билан 6 йилдан бери ишлайман махсулотлар сифатли талабга жавоб беради


Лолахон2019-04-09 18:15:08

Самарқанд туманидаги “GOLDEN PLASTIС PIPES” МЧЖ корхонасида уз миннатдорчилигимни билдираман, ишлаб чикарилаетган махсулотлари талабга жавоб берадиган олий даражада.


Гулчехра шаропова2019-04-05 21:09:01

Хакикатдан хам ушбу корхона ишлаб чикараетган кувурлар сифатли. Чунки бизлар бу кувурлардан фойдаланганмиз. Бундай тадбиркорларни куллаш керак


дилафруз2019-04-05 20:41:56

ижоий фикрдаман яхши ишлаб чикариш корхонаси ташкил этилипти.


Абдуллаева Дилафруз2019-04-05 20:39:14

Жуда керакли ишлаб чик'ариш корхонаси ташкил этилибти.Шундай тадбиркорларга рахмат.К'анча одамлар иш Билан та'минланган.Худудларни ик'тисодий ривожланишига олиб келади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+