БПТ раислари нега ишончни оқлай олмаяпти?

08.04.2019, 18:17

БПТ раислари нега ишончни оқлай олмаяпти?

Миришкор туманида ҳам қуйи тузилмаларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари партия аъзолари фаоллигида ўтмоқда. Айниқса, туман марказий шифохонаси қошидаги БПТ ҳисобот-сайлов йиғилиши партия электорати вакиллари иштирокида ўтганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Маълум бўлишича, 2018 йилда БПТ раиси Б.Шербобоев ташаббуси билан қуйи бўғин аъзолари сони 44 дан 97 нафарга кўпайган. Шунингдек, “O‘zLiDeP ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида 6 хонадонга 120 та мевали дарахт кўчатлари ўтқазишга кўмаклашилган. 

–Сиёсий жиҳатдан етук, янгича фикрлайдиган, эл-юрт келажагига бефарқ бўлмаган инсонларгина раҳбарликка лойиқлар, – дейди O’zLiDeP Миришкор туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Эгамбердиев. – Янгича фикрламай туриб қайта БПТ раислигига сайланиш мумкин эмас. Мана, ҳозирга қадар бўлиб ўтган 18 ҳисобот-сайлов йиғилишларида 4 нафар БПТ раиси ишончни оқлай олмади.

Йиғилишда қуйи бўғиннинг ўтган йилги фаолияти қониқарли деб топилиб, Шербобоев Бахтиёрга ишонч билдирилди ва етакчиликка муносиб кўрилди.

Алибек РАХМАТОВ,

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1037
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+