БПТ раиси ишончни оқлади

08.04.2019, 18:22

БПТ раиси ишончни оқлади

Жойларда бўлгани каби O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши қошида фаолият олиб бораётган таянч нуқталарда ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишлари кўтаринки рухда бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Хива “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи қошидаги БПТда ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида қуйи бўғиннинг раис ва раис ўринбосарларини тайинлаш, ўтган йилги фаолиятини сарҳисоб қилиш баробарида бошланғич партия ташкилотининг жорий йилдаги дастурий мақсад ва ғоялари, иш режалари билан яқиндан таништирилди.

Равшан Шениязов раислик қилаётган мазкур бошланғич партия ташкилоти ўзининг аҳил жамоаси, ташаббускорлиги, имконияти чекланганига қарамасдан турли ижод билан шуғулланувчи партиямиз фаолларининг ўзаро ҳамкорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Мазкур БПТда аъзоларимиз сони бугунги кунда 106 нафарни, шундан 68 нафари аёлларни ташкил этади.

“Ҳар йили ўтказиладиган ҳисобот-сайлов жараёнларида қуйи бўғин аъзолари бошқа раис тайинлашни ҳатто ўйлаб ҳам кўришмайди. Депутат ва қуйи бўғин раиси сифатида ўз ишини тўғри ташкил этиб, жамоасига катта имкониятлар яратиб бергани, уларни фойдали меҳнатга жалб қилиб, томорқадан унумли фойдаланишга, ижод қилишга ундагани ҳар бир инсоннинг ҳаётга бўлган ишончини янада оширади”, –дейди партия Хива туман Кенгаши аппарат раҳбари Шухрат Атажанов.

Йиғилишда қуйи бўғин фаолиятига юқори баҳо берилиб, ишончни оқлаган Равшан Шениязов қайта БПТ раислигига сайланди.

Маълумот учун, 2018 йилда мазкур таянч нуқта O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” Республика кўрик-танловида 2-ўринни қўлга киритган эди.     

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразим вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+