Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёшлар билан учрашди

08.04.2019, 18:24

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёшлар билан учрашди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Жиззах политехника институтида “Депутат ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Халқ вакили Эркин Холбўтаев ва талаба ёшлар иштирокида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти, парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун - моҳияти ҳақида иштирокчиларга кенгроқ маълумотлар берилди.

Депутат жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида тўхталар экан, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш, болалар ва ёшларни китобга ошно қилиш борасида партия ва унинг парламентдаги фракцияси томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Эркин Холбўтаевнинг таъкидлашича, Президентимиз томонидан илгари сурилган бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир. Чунки ёш китобхонлар сафининг ортиши, навқирон авлоднинг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалиши, миллий қадриятларимизга бўлган эътиборнинг кучайишига хизмат қилади. 

Тадбирда талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олдилар.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1107
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+