Хусусий таълим рақобатни кафолатлайди

12.12.2017, 17:47

Хусусий таълим рақобатни кафолатлайди

“Лашкарбеги” маҳалла фуқаролар йиғини гузарида сайловчилар билан мулоқотимиз қизғин кечди. Депутатликка номзод сифатида ўз сайловолди дастуримни тақдим этганимда фуқаролар томонидан ижобий муносабат билдирилди.

Менинг асосий мақсадларим Тошкент шаҳри ва туманларида хусусий мактабгача ва умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълимини янада ривожлантириш, иқтидорли талабаларни тақдирлаш, олий таълим муассасаларининг институционал ва молиявий мустақиллигини сезиларли даражада кенгайтириш, таълим сифатини таълим ва фан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш орқали яхшилаш, ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш, академик илм ва таълим жараёнининг олий таълим муассасаларидаги ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш, ёш олимларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этиш учун кенг шароит яратиш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга устувор вазифа
сифатида қарайман.

Ахборот хуружлари авж олган ҳозирги даврда маърифат – жаҳолат ва зўравонликка қарши ишончли қалқон ҳисобланади. Кучни куч билан, ғояни ғоя билан, жаҳолатни эса фақат ва фақат маърифат билан енгиш мумкинлигини ҳаётнинг ўзи исботлаган.

Маърифатпарвар халқимизга ана шулар ҳақида гапириб, бўлажак сайловда менга овоз беришга чақирдим.

Қодиржон ШАВАЗОВ,

2-Олой сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари

Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутатлигига номзод

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1702
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+