Жорий йилда Самарқандда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун 300 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади

08.04.2019, 18:38

Жорий йилда Самарқандда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун 300 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Президентимизнинг  “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Бир қатор масъул ташкилотлар раҳбарлари, партия фаоллари, тадбиркорлар ҳамда ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ёшлар иштирок этган тадбирда вилоятда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш борасида бажарилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

- Биргина Самарқанд вилоятида ўтган 2018 йил давомида “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида 4 мингга яқин фуқороларга 119 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди, - дейди Марказий банк вилоят бош бошқармаси юрист масаҳатчиси Талъат Қодиров. - Жорий йилда мазкур дастур доирасида ҳудудларда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида 300 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиши кўзда тутилмоқда. Ушбу маблағлар ҳудудларда ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган фуқароларга ёки янги инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни мақсад қилган хотин-қизлар ва ёшларга ажратилиши кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори асосида ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича секторлар ташкил қилиниб, маблағларнинг ҳар бирини йўналтириш борасида тизимли равишда мониторинг олиб борилади.

Давра суҳбатида O‘zLiDeP ташаббуси билан ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга, аҳоли томорқаларидан  самарали фойдаланиш борасида қатор тарғибот ишлари олиб борилганлиги таъкидлаб ўтилди.

- Ушбу Қарор ижроси доирасида 10 кун давомида партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари 5 минг нафарга яқин аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, ўз томорқаларидан самарали фойдаланиш аҳволи ўрганилди, - дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов. – Айниқса, тадбиркорликка қизиқиши бор бўлган ёшларга, хотин-қизларга тажрибали тадбиркорлар иштирокида мастер-класслар ташкил қилиняпти. Бундан ташқари ушбу ўрганишлар жараёнида кредит олиш масаласида 33 та, суғориш ишларида 81 та, ерга ишлов бериш масаласида 555 та муаммолар ҳам аниқланиб партия воситалари орқали ижобий ҳал этилди.

Давра суҳбатида Президентимизнинг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида мазкур йўналишдаги ишларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тизимли ташкил этиш, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмакчи бўла олишлиги борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+