Қуйи бўғин етакчиси қайта сайланди

08.04.2019, 18:46

Қуйи бўғин етакчиси қайта сайланди

O‘zLiDeP Шуманой туман Кенгаши қошидаги “Баркамол авлод” марказида фаолият юритаётган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қуйи бўғин етакчисининг 2018 йилдаги иш фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқлаб олинди.

Қуйи бўғин етакчиси Базаргул Губенованинг сўзларига кўра, ўтган давр мобайнида БПТ марказ фаолиятини кенгайтириш ва ўқувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қатор таклифларни илгари сурган. Марказ ташкил этилган вақтда 6 тўгарак фаолият бошлаган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 25 тага етган. Энг муҳими, тўгаракларга 600 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар жалб қилинган.

Йиғилиш якунида БПТнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, қуйи бўғин етакчилигига Базаргул Губенова қайта сайланди.  

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+