ВИДЕО: O‘zLiDeP Ачамайли қишлоғи ёшларига 130 дона жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналарини тақдим қилди

08.04.2019, 18:59

ВИДЕО: O‘zLiDeP Ачамайли қишлоғи ёшларига 130 дона жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналарини тақдим қилди

Сўнгги йилларда аксарият ёшлар китоб ўқишга қизиқмай қўйишгани рост гап. Улар кўпроқ интернетдан маълумотлар излашга, янгиликларни ҳам онлайн тарзда топиб ўқишга, телефон орқали турли ўйинлар, суратлар, видеолар кўришга мойилдирлар. Бу ҳолнинг салбий таъсири эса фарзандларимиз тарбияси, одоб-аҳлоқи, маънавиятида зарарли из қолдирмоқда.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларимизни китобга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини барча юртдошларимиз қатори, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам қўллаб-қувватлайди. Чунки китоб битмас-туганмас хазина, билим манбаи. Агар фарзандларимизнинг билим олишга бўлган иштиёқи, китобга бўлган меҳри қанчалар катта бўлса, уларнинг маданияти, маънавияти ҳам тобора юксалиб бораверади.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг энг олис ҳудудларидан бири бўлмиш Бекобод туманидаги Ачамайли қишлоғида жойлашган 48 мактабда “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар интернет ва бошқа воситалар жадал ривожланаётганига қарамай, инсоннинг онг ва тафаккурини чархлаш, маънавий оламини бойитиш, эзгуликни тарғиб этишда босма китобнинг ўрни бундан кейин ҳам сақланиб қолишини таъкидлашди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ўзлари севиб ўқиган асарлари, ёд олган шеърларидан парчалар ўқиб, тенгдошларига китоб билан ошно бўлишнинг завқи тўғрисида сўзлаб беришди.

Акция доирасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан мазкур мактабга 130 дона жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналари, дарслик қўлланмалар тақдим этилди.

“O‘zLiDeP, ёшлар, киотоб ва маънавият” номли акция республикамиз бўйлаб давом этади. Партия фаолиятини кузатиб боринг, навбатдаги ҳайрли манзил Сизнинг маҳаллангиз ёки ўқув даргоҳингиз бўлиши мумкин.

  • Кўрилди
    1025
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+