“O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция олис ҳудудлардаги мактабларда давом этмоқда

09.04.2019, 16:30

“O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция олис ҳудудлардаги мактабларда давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида республикамизнинг энг олис ҳудудларида таҳсил олаётган мактабларда “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ўтказиб келиняпти.

Бундан кўзланган асосий мақсад ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилишдан иборат.

Бу борада O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ҳам энг чекка ҳудудларда жойлашган мактаб ўқувчилари иштирокида қатор маънавий-маърифий китобхонлик учрашувлари ташкил этиляпти.

Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Сурайё Ҳамроева тумандаги 34-умумтаълим мактабида бўлиб, фаол ёшлар билан учрашди.

- Партиямизнинг ёшларни китобхонликка чорловчи акцияси доирасида ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашув ташкил қилиб, уларга кўплаб бадиий адабиётлар, мактаб дарсликларини туҳфа қилдик, - дейди депутат С.Ҳамроева. - Китобга ошно қалбдан ёмонлик чиқмайди. Китоб инсонга оқни қорадан ажратишни ўргатади. Шу сабабли унга нисбатан шоирлар томонидан инсоннинг “энг содиқ дўсти”, “йўлчи юлдузи” деган иборалар бежизга айтилмаган.

“O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+