Президентимизнинг Бухорога ташрифи юзасидан O‘zLiDePнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди

09.04.2019, 17:06

Президентимизнинг Бухорога ташрифи юзасидан O‘zLiDePнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида жорий йилнинг 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Президентимиз вилоятга ташрифи давомида бир қатор йирик лойиҳалар, янги ташкил этилган корхоналарни кўздан кечириб,  тегишли кўрсатмалар берди. Шу билан бир қаторда давлатимиз раҳбари тегишли вазирликлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, улар олдида қатор устувор вазифаларни белгилаб берди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбарлари, БПТ раислари, партия фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Президентимизнинг Бухоро вилоятига қилган ташрифлари доирасида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишда партия олдидаги муҳим йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида билдирилган фикр мулоҳазалари, аниқ йўл-йўриқ ва кўрсатмалари O‘zLiDePнинг барча бўғинлари учун ҳам муҳим дастурамал вазифа бўлишлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

- Партиямизнинг вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, қуйи бўғин етакчилари, партия фаоллари зиммасида бугун ҳар қачонгидан кўра юксак масъулият борлигини ҳис қилиб туриши лозим, - дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов. – Партиямиз вакиллари Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни ижросини таъминлашда, хусусан, халқимиз учун муносиб шароит яратиш, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини юксалтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, кўплаб иш ўринларини яратишда фаолроқ бўлиши талаб этилади.  

Партиянинг барча бўғинлардаги вакиллари, маҳаллий кенгашлардаги  депутатлик гуруҳлари қатор ташкилотлар билан биргаликда мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб боришлари талаб этилади. Хусусан, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш, аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, уларга яқиндан кўмаклашиш, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган камчилик ва нуқсонларни маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари орқали бартараф этиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олдик.

Тадбирда вилоятда туризм соҳасини тараққий эттириш, жумладан, замонавий меҳмонхоналар барпо этиш, туристик йўналишларда қулай ва замонавий транспорт қатновини йўлга қўйиш, авиақатновлар сонини ошириш, Бухорони “Саёҳатлар чорраҳаси”га айлантиришда партия электорати бўлган тадбиркорлар ва хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш борасида партиянинг ҳиссаси бўлишлиги айтиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари ташрифи чоғида бугунги кунда Бухоро вилоятида 35 мингдан зиёд аёл иш билан таъминланганлиги, хотин-қизлар жиноятчилигининг сақланиб қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Бу ўз навбатида O‘zLiDeP фаолларининг маҳалла институти мутасаддилари, хотин-қизлар қўмиталари билан доимий ҳамкорликда иш олиб боришларини тақазо этади.

Йиғилиш якунида  Президентимиз ташрифи чоғида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқадиган партиянинг тегишли чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+