Беш нафар фуқарога ўз бизнесини йўлга қўйишда кўмаклашган Б. Қорабоев қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди

09.04.2019, 17:38

Беш нафар фуқарога ўз бизнесини йўлга қўйишда кўмаклашган Б. Қорабоев қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди

Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида фаолият юритаётган партия қуйи бўғинининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ўтган йил давомида амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, жорий йилда қуйи бўғин олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, БПТ фаолиятини кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

– Қуйи бўғин етакчиси бўлиш ҳам шарафли, ҳам масъулиятли вазифа, – дейди БПТ раиси Бобур Қорабоев. – Чунки партия аъзоларини бир мақсад йўлида жипслаштириш, электоратимиз вакиллари манфаатини ҳимоя қилишда БПТ алоҳида ўринга эга. Қолаверса, ҳукумат томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишда ҳам қуйи тузилма жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Биргина ўтган 2018 йилда  қуйи бўғинимиз саъй-ҳаракати билан 5 нафар фуқаро ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган бўлса, 4 нафар фуқарога ўзига муносиб ишга жойлашишда яқиндан кўмаклашди.

Йиғилиш якунида БПТнинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, қуйи бўғин етакчилигига Бобур Қорабоев қайта сайланди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+