Қуйи бўғин етакчилари ишончни оқлашди

10.04.2019, 17:02

Қуйи бўғин етакчилари ишончни оқлашди

O‘zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгаши қошидаги 94 та БПТ 2886 нафар аъзоларни ўз сафига жипслаштирган. Айни чоғда мазкур қуйи бўғинлар партия мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, жойларда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Масалан, “Фоиз” хусусий фирмаси қошида фаолият юритаётган қуйи бўғин ҳам партияни халқ билан боғлайдиган, ғоявий мақсадларини тарғиб қилишда асосий рол ўйнайдиган таянч нуқталардан бири саналади. Чунки бугун ушбу БПТ аъзолари халқни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга жиддий киришган.

БПТ раиси Гавҳар Матназарованинг айтишича, қуйи бўғин корхона қошида 2002 йилда 5 нафар аъзо билан ташкил этилган. Асосан махсус кийим-кечаклар ишлаб чиқараётган корхона ишчи-ходимларининг барчаси таянч нуқта атрофида  бирлашган.

“Беш йилдан буён шу корхонада фаолият кўрсатаман. Ҳар йили ҳисобот-сайлов йиғилишида қатнашиб, ўз фикримни билдираман. Партия вилоят Кенгаши ва депутатлар билан кўплаб тадбирлар, кўргазмаларда қатнашамиз. Очиғи, партия аъзоси бўлганим менга сиёсатга, ишлаб чиқариш ва тадбиркорликка бўлган қизиқишимни янада оширди”, – дейди БПТ аъзоси Замира Собирова. 

“Маданият” МФЙ қошидаги БПТ етакчиси Г.Султанова ҳам партия ишини кун сайин жонлантиришга астойдил ҳаракат қилиб келаётган фаоллардан. Боиси, у 101 нафар ҳайриҳохларимиз билан бирга туну кун халқ хизматида.

“Етакчи қанчалик ташаббускор бўлса, қуйи бўғин томонидан амалга оширилаётган ғоявий-сиёсий, ташкилий-партиявий ишлар шунчалик самара беради. Доимо элнинг дарду ташвишлари билан яшаб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда ташкилотчилик қилаётган фаолларимизнинг фидокорликлари боис партиямиз нуфузи йилдан-йилга ошиб боряпти”, –   дейди партия Қўшкўпир туман Кенгаши ижрочи котиби Сардор Собиров.

 Тумандаги “Нурулла” фермер хўжалиги 1995 йилда ташкил топган. Хўжалик қошидаги партия қуйи бўғини эса 2004 йилда тузилган.

 БПТ раиси Н.Нуруллаевнинг таъкидлашича, 35 нафар аъзони бирлаштирган қуйи бўғиннинг асосий мақсади – ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, ҳар бир оилада иссиқхоналар қуриш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатдир.

 Йиғилишлар давомида ҳар учала қуйи буғиннинг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, 2019 йилдаги иш режаси тасдиқлаб олинди.

Йиғилиш якунида БПТлар фаолияти қониқарли деб топилиб, қуйи бўғин етакчиларига қайта ишонч билдирилди.

Дурдона ҚАБУЛОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

СТМ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+