20 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқараётган БПТ раисига ишонч билдирилди

10.04.2019, 18:15

20 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқараётган БПТ раисига ишонч билдирилди

Ҳозирги кунда O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши қошидаги 44860 нафар аъзолар 802 та бошланғич партия ташкилоти атрофида бирлашган. Айни чоғда мазкур қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Олтиариқ тумани Полосон қишлоғида жойлашган «Имона атлас» МЧЖ қошидаги БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам юқори савияда ўтди.

Йиғилишда БПТ раиси Сабринисо Ваҳобова юртимизда тадбиркорлар ва ишбилармонларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, ўтган йил мобайнида қуйи бўғин томонидан амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди.

–Ўтган йили банкдан 400 млн. сўм миқдорида кредит олиб, корхонани қайта таъмирладик. Қолаверса, Хитой давлатидан 50 та замонавий тикув машиналари олиб келиб ўрнатдик. Ҳозирда 20 дан ортиқ маҳсулотларимиз ички бозорда сифати ва харидоргирлиги билан ажралиб турибди, – дейди қуйи бўғин етакчиси С.Ваҳобова. 

Йиғилишда шунингдек, БПТ фаолиятини кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ  натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Йиғилиш сўнгида қуйи бўғин фаолиятига юқори баҳо берилиб, ишончни оқлаган Сабринисо Ваҳобова қайта БПТ раислигига сайланди.

 Аброр ҲАМДАМОВ,

OzLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш

гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+