O‘zLiDeP ташаббуси билан сирдарёлик ёшлар Тошкентдаги кўргазмаларда иштирок этди

10.04.2019, 18:19

O‘zLiDeP ташаббуси билан сирдарёлик ёшлар Тошкентдаги кўргазмаларда иштирок этди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда фермер, тадбиркор ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар учун Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирди.

Дастлаб иштирокчилар пойтахтдаги “Dimax” савдо-кўргазма бизнес марказида ўз ишини бошлаган “UZBEKBUILD” ўзбек-турк қурилиш кўргазмасига ташриф буюрди.

Кўргазмада қурилиш бўёқлари, металга ишлов бериш қурилмалари, электр ёритқич жиҳозлари ва ускуналари, ёритқич устунлари, иситиш тизими, совутиш ва ҳаво айлантириш тизими, кранлар, йўл тўсиқлари, юк ва йўловчи кўтаргичлари, ишлов бериш учун декоратив материаллар билан яқиндан танишди.

Кейинги манзил “Ўзэкспомарказ” биносида ташкил этилган “Озиқ-овқат саноати – UzFood 2019” 19-Халқаро кўргазмаси бўлди.

Иштирокчилар кўргазма давомида Германия, Франция, Италия, Испания, Хитой, Россия, Дания каби 20дан ортиқ давлатларнинг озиқ-овқат соҳасидаги қайта ишлаш, қовуриш, қуритиш, қадоқлаш ва бошқа шу кабиларни ўзида жамлаган илғор технологиялари ва ускуналаридан тортиб то қандолатчилик маҳсулотлари, ичимликларнинг кенг турлари, сут ва гўшт маҳсулотлари, чой ва қаҳва, зираворлар каби тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари билан танишиш имкониятига эга бўлди.

“Саёҳат давомида иштирокчиларга ҳавола этилган маҳсулотлар бизга жуда  манзур бўлди. Энди мен ҳам тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиб, қандолатчилик билан шуғулланмоқчиман. Агар ўз бизнесимни бошласам вилоятимизнинг боғбон ва деҳқонлари етиштирган маҳсулотларни узоқ муддатга сифатли сақлаш ва дастурхонларига арзон, чиройли етиб боришига эришаман. Энг муҳими, 10 нафар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлайман”, –дейди Гулистон тиббиёт коллежи битирувчиси Нозима Холдорова.

Таъкидлаш керак, бир кунлик саёҳат шаҳарнинг икки манзилини забт этган бўлса-да, ёшларга олам-олам маънавий озуқа улашди.

 Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1174
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+