O‘zLiDeP акцияси доирасида Ҳазораспнинг энг чекка мактабларига 100 дан ортиқ китоблар совға қилинди

11.04.2019, 15:41

O‘zLiDeP акцияси доирасида Ҳазораспнинг энг чекка мактабларига 100 дан ортиқ китоблар совға қилинди

Китоб инсонни эзгуликка чорлайди, дунёқарашини юксалтиради. Китоб билан ошно бўлган ҳар бир мурғак қалбдан меҳр ва садоқат, инсонийлик, раҳм-шавқат, ота-онага ҳурмат, она ватанга садоқат каби эзгу амаллар ҳамроҳ бўлади. Зеро, китоб — энг яқин дўстдир.

Шу маънода бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳудудий ташкилотлари томонидан “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция доирасида жойларда турли тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Акция доирасидаги навбатдаги тадбир Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманидаги 11-мактабда ташкил этилди.

Тадбирда таълим даргоҳида таҳсил олаётган ёшларга кўпрок китоб ўқиш, китобхонлик кечаларида фаол қатнашиш, ҳар бир адибнинг ҳаёт йўлини ўрганиш зарурлиги борасида тавсиялар берилди.

Шу куни O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулнора Матмуратова томонидан мазкур мактаб кутубхонасига 100 га яқин китоблар туҳфа этилди.

 “Мактабимиз кутубхонасида бадиий асарлар унчалик кўп эмасди. Депутатимиз бизларга кўплаб адибларнинг қизиқарли асарлари, романларини совға қилди. Очиғи, бундан жуда хурсанд бўлдик. Албатта, ушбу асарларни ҳам севиб ўқиймиз”, – дейди муассасанинг 10-синф ўқувчиси Нигора Йўлдошева.

Шунингдек, муассасага Урганч шаҳридан китоб савдоси билан шуғулланувчи йирик тадбиркорлар таклиф қилиниб, китоб ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

Акция доирасида ўтказилган китоб ярмаркаси мактаб жамоасига янада қувонч бағишлади. Сабаби, Ҳазорасп туманининг чекка қишлоқ ҳудудидаги таълим муассасаларида бу каби акциялар деярли ўтказилмайди.

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши раиси Юсупбой Юсупов ҳам шундай ҳайрли ишларни давом эттирди. Ўзи таҳсил олган 25-мактабга бориб, мактаб жамоаси ва ёшлар билан учрашди. Ёшларнинг қизиқишлари, муаммоларини ўрганди. Ўз ҳомийлиги асосида мактаб кутубхонасига 20 га яқин китоблар совға қилди.

М.АБДИРИМОВ,

О`zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1790
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+