O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси сайлов округидаги мактабга китоблар совға қилди

11.04.2019, 16:04

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси сайлов округидаги мактабга китоблар совға қилди

Президентимиз шу йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масаласига алоҳида тўхталиб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишни даъват этган эди.

Бу эзгу ташаббусдан кўзланган мақсад — ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммалаштириш ва болалар ҳамда ўсмирлар адабиёти­нинг энг яхши намуналарини тарғиб қилишдан иборатдир.

Шундан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида ушбу хайрли ташаббусни кенг тарғиб қилиш мақсадида O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ўтказиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нодир Ҳамдамов ҳудуддаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, фаол ёшлар билан учрашди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида “Шохруд” АЖ раиси, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нодир Ҳамдамов мазкур мактаб кутубхонасига 30 га яқин китоблар совға қилди. 

Китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш ва севиб ўқиш болаликдан бошланади. Китоб ўқиган кишининг ақли чархланади ва маънавияти юксалиб боради. Айнан ­мутолаа инсонга билим ва ахборот беради, унинг ­маънавий оламини бойитади”, – дейди мактаб директори Зиёда Ҳожиева.

Эслатиб ўтамиз, “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция нафақат шаҳарда, балки вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Зарифа САФАРОВА,

O‘zLiDeP Бухоро

шаҳар Кенгаши

масъул ходими

  • Кўрилди
    1454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+