O‘zLiDeP фракцияси аъзоси кўзи ожизларнинг мурожаати бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади

11.04.2019, 17:07

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси кўзи ожизларнинг мурожаати бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади

Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг бир гуруҳ ўқитувчилари (I гуруҳ ногиронлари) Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамасининг  2011 йил 8 сентябрда қабул қилинган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 154-бандини қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилишган эди. Бу масала парламент қуйи палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Адҳам Шодмонов томонидан жойида ўрганилди.

Қарорнинг 154-бандида  қайд этилишича, “Иш стажи ва пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган (олинган) иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди”.

– Бизнинг мактаб-интернатда 20-25 йилдан буён ишлаётган ўқитувчилар бор. Улар ногиронлик нафақасидан пенсияга ўтиш вақтида кўзи ожиз I гуруҳ ногиронларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробарини қўшиб берилишига қизиқиб, олдиндан ҳужжат топширишган. Ҳозирда 3 миллион сўм ойлик маошидан ташқари, 600 минг сўмгина пенсия олишяпти, – дейди Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар мактаб-интернати касаба уюшмаси раиси Зокир Маҳамматов. – Бугунги кунда ишга кирган ногирон ўқитувчилар пенсия учун ҳужжат топширса, ойлик маоши уч миллион атрофидалиги учун пенсияси 1,5 миллионгача ҳисобланади. Шуни инобатга олиб, илгари нафақага чиққан ногиронларнинг пенсияларини қайта ҳисоб-китоб қилишни жорий этиш борасида кўмак берсангиз.

Депутатимиз мутахассисларнинг хулосаларини ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф тайёрлашини маълум қилди.

– Биз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, қўмита раиси Адҳам Шодмоновга самимий миннатдорлик билдирамиз, – дейди интернат ўқитувчиси, I гуруҳ ногирони
А. Ҳайдаров. – Зотан, у бошқа округдан сайланган бўлишига қарамасдан, интернатга келиб мурожаатимизни ўрганиб, бизга тушунтириш ишларини олиб борди.

Шунингдек, учрашувда мактаб-интернат ёнидан ўтган йўл чорраҳасига светофор ўрнатиш бўйича келиб тушган оғзаки мурожаат юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги билан келишилган мазкур масала ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-04-12 08:44:00

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, қўмита раиси Адҳам Шодмонов жуда талабчан инсон бу муммони ижобий ҳал қиладилар деб умид билдириб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+