“Ватан – менинг нигоҳимда”

11.04.2019, 17:30

“Ватан – менинг нигоҳимда”

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида “Ватан – менинг нигоҳимда” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да ташкил этилган танловда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келган имконияти чекланган ёшлар ўз кўргазмаларини иштирокчиларга ҳавола этишди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад – ногиронлиги бўлган иштирокчилар орасидан истеъдодларни аниқлаш, янги, умидли ижодкорларни кашф қилиш, уларнинг ўз ижодларини намоён қилишлари учун зарурий шароитларни яратиш ҳамда рағбатлантиришдан иборатдир. Шу боис, танлов ҳайъати аъзоларига ғолибларни аниқлаш осон кечмади.

Комила Каримова Гулистон туманидаги 9- мактабнинг 9-синфи  ўқувчиси сифатида уй таълимида таҳсил олади. Тақдирнинг аччиқ, қисматини қаранг-ки, Комила гапирмайди ва эшитолмайди. Лекин у шунга қарамай катта иқтидор ва истеъдод соҳибаси. Ноёб қобилият эгаси ясаган миллий ва қадимий  тиллақошлар, зирак, узук ва маржонлар кўпчиликни ҳайратга солди.

Якуний натижаларга кўра, 7-14 ёшлилар ўртасида Зуҳра Мавлонова 1-ўрин,  Азиза Ражабова 2-ўрин, Робия Қурбонова эса 3-ўринга муносиб деб топилди. 14-30 ёшлилар ўртасида Фарзона Отахонова 1-ўрин, Комила Каримова ва Камола Абдуқаҳҳоровалар 2-ўрин, Руслан Мелибоев ва Дилноза Мирзааҳмедовалар 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорлар тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маълумот учун, танловнинг республика босқичида қатнашиб ғолиб бўлган ёшларнинг ижодий ишлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ўтказиладиган кўргазма аукционига тавсия этилади.

 Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши фаоли

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+