Талабчан етакчиларга қайта ишонч билдирилди

12.04.2019, 19:01

Талабчан етакчиларга қайта ишонч  билдирилди

Боғот туманидаги “Хоразмтех” МЧЖда 2012 йилда қурилиш-монтаж ишлари бошланиб, 2015 йилда тўлиқ ишга туширилди. Ҳозир пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқараётган корхонада 200 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти.

Кеча, 11 апрель куни мазкур корхона қошида фаолият юритаётган O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда БПТнинг партия дас­турий мақсадларини амалга ошириш йўлидаги фаолияти таҳлил этилиб, 2019 йилги иш режаси тасдиқлаб олинди.

“Дастлаб аъзоларимиз сони 10 нафар эди. Ҳозирга келиб уларнинг сони  45 нафарга етди. Жорий йилда ишчи-ходимларимиз сони ошаётгани ҳисобига қуйи бўғиндаги аъзолимиз сафи ҳам кенгаймоқда. Чунки, партия билан ҳамкорлигимиз жуда яхши йўлга қўйилган. Ходимларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида партия билан ҳамкорликда мунтазам равишда сиёсий ўқувлар ўтказамиз. Тарғибот тадбирлари натижасида кўплаб ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйишди”, – дейди қуйи бўғин етакчиси Зулфия Пираддинова.

Таъкидлаш керак, мазкур корхона йилига 400 тонна пахта толасини қайта ишлаб, 3400 тонна ип-калава ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эса Россия ва Хитой давлатларига экспорт қилиняпти. Келгусида босқичма-босқич ўз фаолиятини кенгайтириб, 2020 йилга келиб 10 минг тонна пахта толасини қайта ишлашни, 10 млн. погон/метр газлама, 8600 тонна ип-калава ишлаб чиқаришни ва экспорт ҳажмини янада оширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида корхонага 60 дан зиёд қишлоқ хўжалик агротехникалари келтирилди. Келгусида корхона катта саноат комплексига айлантирилиб, ўзида яна 1000 нафар ёшларни қамраб олади.

“Қуйи бўғиннинг ҳисобот-сайлов жараёнида баён қилинган мазкур маълумотлар, бажарилган ишлар ва галдаги вазифалар барчани шодлантирди. Сабаби ҳаракат бор жойда ривожланиш бўлади. Яхши бошқарувчи бор жамоада ўсиш бўлади. Йиғилиш якунида Зулфия Пираддинованинг номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди ва жамоасининг катта ишончи билан БПТ раисига қайта сайланди”, – дейди партия Боғот туман Кенгаши аппарат раҳбари М.Машарипов.

Тумандаги “Қалажиқ қалъа” МФЙда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам юқори савияда бўлиб ўтди. Йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар, айрим йўналишлардаги сусткашликлар танқидий таҳлил қилинди. Бундан тўғри хулоса чиқариб, бошланғич ташкилот ташаббускорлигини ошириш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнгида Р.Саидовага бош­лан­ғич партия ташкилоти етакчиси этиб қайта сайланди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    3664
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+