Билимдонлар “O‘zLiDeP кубоги” учун беллашди

12.04.2019, 19:15

Билимдонлар “O‘zLiDeP кубоги” учун беллашди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар ўртасида “O‘zLiDeP кубоги” учун заковат интеллектуал ўйинини ўтказди.

Бундан кўзланган мақсад – ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказишдан иборат.

–Ёшлар онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини қарор топтириш муҳим вазифалардан саналади,– дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов. –Бу борада ёшларнинг илмий ва бадиий китоблар, жумладан, электрон асарларни ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш жуда муҳим. Бундай беллашувлар эса уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш баробарида китоб билан ошно, дўст қилишда яхши самара беради.

–Бу каби уйинлар биз ёшларнинг ўз устимизда тинмай изланишга, кўпроқ билан билан ошно бўлишга, билим ва савиямизни янада оширишда муҳим аҳамиятга эга, – дейди И.Бердимуратов. – Уйинда коллеж ёшларидан ташкил топган 11 та жамоа ўзаро беллашди.

Муросасиз кечган баҳсларда ғолиб жамоалар аниқланиб, партия томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани2019-04-17 08:37:21

УзЛиДеП ниниг "Ешлар каноти" булимидаги ешларимизнинг фаоллиги бизни кувонтиради, албатта бу каби тадбирлар ешларимизни янада юксалишга уз устида купрок ишлашга албатта купрок укишга чорлайди ва уз навбатида ешларимизнинг партиямизга деган ишончи ошади ва партиямиз катори билимдон, талапчанг ва изланувчанг ешлар билан булиб боради.


Рахманова Гульнара ОзЛиДеП Тахтакопир районлык Кенеси аткарыушы хаткери 2019-04-17 08:33:24

Партиямыз тарепинен жасларга каратылып атырган улкен итибар хам коллап кууатлаулар оз озинен жаслардын бизин партиямызга деген кызыгыушылыгын кушейтеди. Жарыс бар жерде алга илгерилеу болары созсиз, кимнин женилгиси келеди? Бул орында партиямыздын "Жаслар канаты"болиминин белсендилигин мактаныш пенен айтып отсек орынлы. Алдагы жумысларынызда табыслар болсын.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+