Хусусий клиника очишда қандай тўсиқлар бор?

12.04.2019, 19:17

Хусусий клиника очишда қандай тўсиқлар бор?

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” 2-сонли оилавий поликлиникада “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантириш масалалари: амалиёт ва истиқболдаги режалар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда асосий эътибор Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида тиббиёт соҳасига оид белгилаб берган вазифалар ва 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига қаратилди.

–Юртбошимиз томонидан бизни соҳага ҳам бугун жуда катта эътибор қаратилаётганидан мамнунмиз. Бугунги бўлиб ўтган давра суҳбатида айниқса, хусусий секторни ривожлантириш нечоғли муҳим эканлиги хусусидаги таклиф ва мулоҳазалар бизда катта таасурот қолдирди. Бу каби учрашувлар эса ҳамкасбларимиз орасида ана шундай йирик лойиҳалари орқали соҳани янада чўққиларга олиб чиқадиган ташаббускорлар кўпайишига хизмат қилади”, – дейди поликлиника бош шифокори Шахнозахон Сиддиқова.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг бугунги ҳолати ҳақида ҳам сўз борди. Соғлиқни сақлаш соҳасида эришилаётган ютуқлар билан бирга хусусий тармоқни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган айрим муаммолар борлиги қайд этилди.

–Бугун хусусий клиника очиш ҳам катта муаммо бўлиб қолди. Нега десангиз, ортиқча “югур-югурлар”, “қоғозбозликлар” одамни чарчатади. Қолаверса, тиббиёт соҳасида хусусий клиникани йўлга қўяётганлар учун кредит фоизлари ҳам юқори. Кредит фоизларида имтиёзлар бўлиши мени фикримча айни муддао бўларди, – дейди  олий тоифали ревматолог, хусусий клиника раҳбари О.Маҳмуталиев.

Мулоқот якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 31 нафар тиббиёт ходимлари O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    4603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

равшан2023-03-26 08:19:18

гижжа буйича клиника очмокчиман нима килишим керак 1-навбатта


Нозила 2022-01-30 03:25:24

Хусусий клиника очмоқчиман нима қилишни билмаяпман йўл йўриқ кўрсатиб беринг илтимос


Mashrabxon2022-01-25 17:16:37

Шахсий клиника очмокчиман шунга Канака имкониятлар бор?


Машрабхон2022-01-25 17:15:35

Хусусий клиника ун 1 кадамни нимадан бошлаш ва кимга учрашиш керак илтимос маслахат беринг


Хабиба2022-01-03 01:51:23

Хусусий клиника очмоқчиман йўналиш кўрсатиб юьорин нима қилиш керак


Lazizbek2021-05-05 15:46:35

diagnostik klinika ochmoqchiman. dastlabki qadamlarni qanday boshlash kk, uzim radiologiya soxasi buyicha tugatdim. yuridik yordam bersangiz iltimos


Бобокулов Рашид2021-02-19 06:22:42

Хусусий оилавий клиника очмокчиман. Бино бор.кандай имкониятлар булади


nigora2020-06-22 11:56:11

men ham xususiy kilinika ochmoqchiman qanday imtiyozlar beriladi


Usmonxoja 2020-04-23 18:22:17

Men xam hususiy klinika( pediatriya) ochmoqchiman, kridit masalasida yengilliklar yaratilsa judayam hursan bo'lardik


Курбанбаева Лобар Рахматалиевна2020-02-03 22:45:17

Зур фикр ман хам шу ишни килмокчиман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+