O‘zLiDeP акцияси доирасида жомбойлик мактаб ўқувчиларига китоб совға қилинди

12.04.2019, 19:29

O‘zLiDeP акцияси доирасида жомбойлик мактаб ўқувчиларига китоб совға қилинди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида республикамизнинг энг олис ҳудудларида таҳсил олаётган мактабларда “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ўтказиб келиняпти.

Куни кеча O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ф.Суяров ҳам ўзи таҳсил олган 8-умумтаълим мактабида бўлиб, иқтидорли ўқувчиларга 30 дан ортиқ китоблар жамланмасини совға қилди.

“Президентимиз илгари сурган ташаббус биз раҳбар ходимларни хайрли ишларда бирлаштирди. Фарзандларимизни тўғри йўлга бошлаш учун уларга танбеҳ беришимиз камлик қилади. Китоб инсонни тўғри йўлга бошловчи энг яқин дўст ҳисобланади. Китобга бўлган муносабатимиз ўзгараётганлигининг ўзи катта ютуғимиздир”, – дейди Ф.Суяров.

Учрашувда шунингдек, партия мақсад ва вазифалари ҳақида ёшларга кенгроқ маълумотлар берилди.

Ушбу хайрли акция туманнинг бошқа мактабларида ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган.  

Фарид ҲАСАНОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1068
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+