O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг КСЗларни ўрганиш таҳлили вилоят Кенгаши сессиясида муҳокама қилинди

12.04.2019, 19:32

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг КСЗларни ўрганиш таҳлили вилоят Кенгаши сессиясида муҳокама қилинди

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, энг чекка туман, шаҳарларда ҳам янги ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес субъектларини ташкил қилиш,  тадбиркорларга кенг имконият ва имтиёзлар беришга қаратилган кўплаб қарор ва фармонлари бежизга қабул қилинмаяпти. Булардан кўзланган асосий мақсад олис ҳудудларда ҳам минглаб янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришдан иборат.

Президентимизнинг ушбу меъёрий ҳужжатларида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари ўз назорат-таҳлил фаолиятини йўлга қўйган. Бу борада тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларининг мунтазам ахборотлари эшитиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларининг ахбороти танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Ўрганиш натижаларига кўра, вилоятда 19 та кичик саноат зоналари учун 115,8 гектар ер майдонлари ажратилган. 17 та кичик саноат зонаси ҳудудига 5,9 млрд. сўмлик 6 та сув иншооти қуриш режалаштирилган бўлиб,  ҳозирги вақтда вилоят инжинеринг компанияси томонидан сезиларли даражада ишлар олиб борилмаган. Шунингдек, 9 та кичик саноат зонаси ҳудудига қиймати 3,05 млрд. сўм бўлган 13,85 км. газ тармоғи ўрнатилиши белгиланган. Ваҳоланки, 9 та ҳудудда 14,35 км газ тармоғи тортилиб, 7 дона газ тақсимлаш қутисининг ўрнатиш ишларида муаммолар мавжудлиги аниқланган.

Йиғилишда партия депутатлик гуруҳларининг КСЗларни ўрганишлари давомида қатор бошқа муаммолар ҳам мавжудлиги кўзга ташланганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, кичик саноат зоналари дирекцияси раҳбарларига тадбиркорлар томонидан тақдим қилинган айрим лойиҳалар бажарилмай қолиб кетаётганлиги, хориждан янги технологиялар ва асбоб-ускуналарни олиб келишда муаммога дуч келаётганлиги айтиб ўтилди. КСЗларни ташкил этишда канализация, электр, газ, сув таъминоти, ҳудудга олиб борадиган йўллар ўз вақтида бажарилмаётганлиги танқид қилинди.

Йиғилиш якунида аниқланган ушбу муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш борасида тегишли қарор қабул қилинди. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига юклатилди.

Орадан бир неча кун ўтиб O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан мазкур масала Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама қилинди.

Сессияда муҳокама қилинган мазкур масалаларни ўз вақтида тўлиқ бажарилиши бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ва бу борада тегишли қарор қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари.2019-04-18 08:34:41

алқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ташшаббуси билан Вилоя Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритилган Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича киритилган масала долзарб бўлиб КЗС ларда фаолият бошлаш арафасида турган тадбиркорларни жуда кўп муаммоларини ҳал қилиб беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+