“Харамжўй”ликларни қандай муаммолар қийнаяпти?

12.04.2019, 19:36

“Харамжўй”ликларни қандай муаммолар қийнаяпти?

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Қарши шаҳридаги “Харамжўй” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Қабулда сўз олганлар Президентимиз ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини, пировардида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топаётганини алоҳида таъкидлашди.  

Сайёр қабулда аҳолини ичимлик суви ва оқава сув билан таъминлаш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида ташиб чиқиш, маҳалладаги трансфарматорни таъмирлаш, болалар боғчаси қуриш ва бошқа масалаларда қилинган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан, Санжар Каримов 7 йилдан буён “Харамжўй” МФЙдаги “Ботир Зокиров” кўчаси 27- уйда яшайди. Шунга қарамай фуқаронинг яшаб турган уй-жойининг кадастр ҳужжатлари ҳозирга қадар Қарши тумани кадастр бўлими рўйҳатига олинмаган.

Шу маҳаллада яшовчи Хамза Муродов эса маҳаллага киришдаги марказий чоррахага светафор йўқлигидан норози.

Ҳар икки масала ҳам O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан назоратга олиниб, жойида ҳал этилди.

Маҳалладаги трансфарматорни қайта таъмирлаш бўйича кўтарилган мурожаатни эса Қарши шаҳар электр энергия таъминоти корхонаси бошлиғи У.Ризаев ўз зиммасига олди.

Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Ортиқча вақт талаб этадиган масалалар бўйича O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  А.Шеров томонидан тегишли ташкилотларга сўров чиқарилди.

 Аъзам САГДУЛЛАЕВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1071
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+