O‘zLiDeP кўмагида 3 нафар ёшга имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди

15.04.2019, 17:20

O‘zLiDeP кўмагида 3 нафар ёшга  имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Наманган шаҳридаги “Янгиобод” МФЙда Президентимизнинг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда мазкур қарор билан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларга ҳуқуқий ва молиявий кўмаклашиш, кредит ажратиш масалалари юзасидан кенгроқ маълумот берилди.

–Мазкур тадбир тадбиркорликни бошлаш остонасида турган биз ёшлар учун айни муддао бўлди, – дейди “Янгиобод” МФЙда яшовчи Бахромжон Ахмадалиев. –Боиси, тадбир давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кредит олиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, даромад топиш бўйича зарур маълумотларга эга бўлдик. Энг муҳими, партия кўмагида “Капиталбанк”дан 13 млн. 600 минг сўм маблағ олиб, 3 бош қора мол олишга ҳам улгурдим.

Тадбир давомида иштирокчилар Фазлиддин Абдуллаев иссиқхона ташкил қилиш, Набижон Тошматов эса сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун зарур ускуналар сотиб олишда имтиёзли кредит олмоқчи эканликларини билдиришди.

Ҳар икки масала ҳам O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан “Халқ банк” Наманган шаҳар филиали ходимига йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Давлатбек ДАДАХОНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 ёшлар билан ишлаш бўлими

етакчи консультанти

  • Кўрилди
    1307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Rajabova Ruxsora2019-04-23 21:19:02

Men 22 yoshdaman tadbirkorlik boshlamoqchiman. Yosh tadbirkor kreditlaridan foydalansam boladimi qanday tartibda


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+