O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида чимбойлик ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

15.04.2019, 17:45

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида чимбойлик ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Чимбой туман Ички ишлар бўлимининг жорий йилнинг 1 чораги якунлари бўйича амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

- Айни пайтда халқимизнинг тинч ва осойишта турмуш кечириши учун биринчи навбатда жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда тарғибот ишларини олиб боришимиз керак,  – дейди ўз ҳисоботида Чимбой туман Ички ишлар бўлими ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Ўтегенов. - Йилдан йилга жиноятчиликни олдини олишга, уни камайтириш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар куни аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Жиноятни содир этишда кўпроқ кимлар иштирок этяпти, унинг келиб чиқиш сабаблари нимада, ёшларимиз нима учун билиб-билмай ҳар хил жиноятга қўл уриб қўймоқда каби бир қатор саволларга жавоб топиб, уларни ўз вақтида бартараф этсак ўйлаган мақсадимизга эришамиз.

Қайси мамлакатда тинчлик ҳукмрон бўлса, ўша ерда ривожланиш ўсиш бўлади. Доно халқимиз  “қўшнинг тинч, сен тинч” деб бежизга айтишмаган. Шу сабабли ҳам ёшлар билан мунтазам иш олиб бориш, назорат ишларини кучайтириш, аҳоли тинчлиги учун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда ишлашда барчага бирдек масъулият юклаши таъкидлаб ўтилди. 

Ўтказилган йиғилиш давомида депутатлик гуруҳи вакиллари юқоридаги кун тартибидаги ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида қилинган ишлар ҳисоботини тинглаб, бу бўйича ўзларининг фикр ва тавсияларини билдириб ўтди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1044
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+