“Ekvatorial chodak group” корхонаси йилига 1,5 млн дона жинси шим ишлаб чиқаряпти

15.04.2019, 18:00

“Ekvatorial chodak group” корхонаси йилига 1,5 млн дона жинси шим ишлаб чиқаряпти

Бугунги кунда Бухоро вилояти Вобкент туманида 136 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туманда ўтган йили бир қатор кичик бизнес субъектлари иш бошлади. “Ekvatorial chodak group” корхонаси – шулардан бири.

Маълум бўлишича, корхонани ташкил этишда Миллий банкнинг 3 миллион доллар кредити ҳамда лойиҳа ташаббускорларининг 2 миллион доллар маблағи сарфланган.  Корхонага Япония, Италия, Туркия ва Хитойдан турли операцияларни бажара оладиган ва ишни конвейер асосида ташкил этиш имконини берадиган 500 дан зиёд замонавий тикув машинаси ҳамда дастгоҳлар келтирилиб ўрнатилган.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Ekvatorial chodak group”да ташкил этилган давра суҳбатида бу ҳақда алоҳида таъкидланди.

Ишлаб чиқариш бўлими менежери Хасан Мехдининг айтишича, йилига 1 миллион 500 минг донагача жинси шим ишлаб чиқараётган корхона айни пайтда 500 нафарга яқин хотин-қизнинг бандлиги таъминланган. Ишчиларнинг самарали меҳнат қилиши учун ҳам барча шарт-шароитлар мавжуд. Ошхона фаолияти ва олисдан қатнаб ишловчилар учун транспорт хизмати йўлга қўйилган. 

“Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таннархи кўп омилларга, жумладан, барча технологик жараён корхонанинг ўзида бажарилишига ҳам боғлиқ. Корхонада кийим-кечакни бўяш ва қайта ишлов бериш цехи ташкил этилган. Қолаверса, цехда вилоятдаги турдош корхоналарга шартнома асосида уларнинг маҳсулотларини бўяш ҳамда хизмат кўрсатиш ҳисобига қўшимча фойда олинади. Яқинда иш бошлаган пойабзал цехи Италиянинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган”, – дейди корхона ходимларидан бири Умид Нуров.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Юлдуз Каримова ва бошқалар партия томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар хусусида тўхталиб ўтишди.

Тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган ишчи-ходимлар O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    6232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+