“Жиззах Аккумулятор” ОАЖда БПТ аъзолари сони кўпайди
15.04.2019, 18:24
O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан партия шаҳар Кенгаши ходимлари ва БПТ раислари учун “ЖиззахАккумулятор” ОАЖга саёҳат уюштирилди.
Дастлаб иштирокчилар корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ва ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ишчилар учун яратилган замонавий спорт зали, футбол майдони ҳамда ошхоналар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
“Ишлаб чиқариш, қўрғошинни қайта эритиш, пластина цехи, материалларни йиғиш цехлари фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, сўнгги йилларда заводда жадал ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлдик”, – дейди O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Мухаббат Адилова.
Партия вакилларининг ташрифидан сўнг “ЖиззахАккумулятор” ОАЖда фаолият юритаётган БПТ аъзолари сони янада ортди.
Маълумот учун, Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган “ЖиззахАккумулятор” ОАЖ 2010 йилда ташкил топган. Ҳозирда бу ерда 539 ишчи-ходим, 42 нафар идора ходимлари меҳнат қилмоқда.
Саида УМАРАЛИЕВА,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
матбуот хизмати котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг