Уч минг иш ўрни яратган корхона қошидаги БПТ раисига ишонч билдирилди

16.04.2019, 16:35

Уч минг иш ўрни яратган корхона қошидаги БПТ раисига ишонч билдирилди

Бугун O‘zLiDeP Ромитан туман Кенгаши қошида 2803  нафар аъзолар 61 бошланғич партия ташкилотига бирлашган. “BCT Cluster” хорижий корхонасида фаолият олиб бораётган қуйи бўғин – шулардан бири.

Маълум бўлишича, қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш борасидаги ишлар доирасида мазкур корхона учун 8 минг гектар ер ажратилган. Натижада 3 мингдан зиёд киши иш билан таъминланиб, пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш йўлга қўйилган. Биргина 2018 йилда 20 минг тоннадан зиёд хомашё етиштирилиб, уни қайта ишлаш натижасида 61,5 миллион долларлик даромад олган.

Куни кеча бўлиб ўтган корхона қошида фаолият юритаётган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилишида айни жиҳатлар хусусида сўз юритилиб, қуйи бўғин етакчисининг ўтган йилги фаолияти бўйича ҳисоботи тинланди.

Бошланғич партия раисининг айтишича, корхона ишчи-ходимларининг аксарияти сиёсий жараёнларга қизиқади, партия мақсад ва вазифаларидан яхши хабардор. Шу боисдан кейинги пайтда корхонада партия тарафдорлари сони кескин ортиб бормоқда.

Тумандаги “Деча” МФЙда ташкил  этилган  БПТ раиси Зумрад Очилова   ҳам ташаббускор етакчилардан. Яқин атрофдаги Хоса, Челонғу, Ғазберон ва бошқа қатор маҳаллалар аҳолиси уни яхши билади ва ҳурмат қилади. Негаки, у  ҳамиша   ўз ҳамюртлари  орасида, уларнинг ғам-ташвишлари, қувончларига шерик.

Мазкур БПТда ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларида ҳам ўтган йилги ишлар сарҳисоб қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқлаб олинди.  

Йиғилишлар сўнгида ҳар иккала қуйи бўғинлар етакчилари Б.Муротова ва З.Очиловаларга ишонч билдирилиб, қайта БПТ раислигига сайланди.

Таъкидлаш керак, туманда шу кунга қадар бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишларида 19 та қуйи бўғин етакчилари қайта сайланишди. Аъзоларни ортидан эргаштира олмаган, аҳоли муаммоларига бефарқ қараган етакчилар ўрнига янги раислар сайланди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+