“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қамаши туман босқичи ўтказилди

16.04.2019, 17:13

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қамаши туман босқичи ўтказилди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Қамаши туман босқичи ўтказилди.

Унда 20 нафарга яқин тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз маҳсулотлари ва ишланмалари билан қатнашди. Танлов давомида иштирокчилар ишлаб чиқарган маҳсулотлари, тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида ҳакамлар ҳайъатига сўзлаб беришди.

Сожида Умарова “Турсунов Мухаммадали Тўлқинович” МЧЖ раҳбари. Тадбиркор 2018 йилда O‘zLiDeP кўмагида олинган 94 млн. сўмлик кредит эвазига Хитой давлатидан 12 дона “MAQI” русумидаги тикув машинаси олиб келди ва 12  нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминлади.

“Корхонамизда ишлаб чиқараётган маҳсулотларни нафақат ички бозорда балки қўшни вилоятларга ҳам сотяпмиз. Ҳозир Бухоро вилоятидаги “Урганч-Бахмал” тикув фабрикаси билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларига мўлжалланган мактаб формалари тикиш учун шартнома имзолаганмиз. Қолаверса, туманимиз мактаб ўқувчилари учун 100 минг дона мактаб формаси тикиш лицензиясини ҳам қўлга киритдик. Асосан маҳсулотлар сифатига кўпроқ эътибор қаратамиз, шу боисдан маҳсулотларимизга талаб юқори”, – дейди танлов ғолиби, корхона раҳбари С.Умарова.

Танловда “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришда энг фаол ишбилармон аёл”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” каби қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар партия туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулбаҳор ТЎРАЕВА,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    1247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+