“Фаолиятимни ёш оналар учун ташкил этганман”, дейди сирдарёлик тадбиркор

16.04.2019, 17:17

 “Фаолиятимни ёш оналар учун ташкил этганман”, дейди сирдарёлик тадбиркор

“Тадбиркорлик фаолиятимни ёш оналар учун ташкил этганман. Мақсадим, республикамиз бўйлаб ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни, яъни чақалоқлар учун мўлжалланган махсус кўрпачаларни бепул тарқатиш. Хайрия тадбиримизни Қорақалпоғистон Республикасидан бошлаб, Навоий вилоятига қадар келдик”, – дейди Навоий вилоятида ташкил этилган хайрия тадбирида сирдарёлик ЯТТ Д.Мансурова.

Маълум бўлишича, “Болаларни яхши кўраман” шиори остида ўтказиб келинаётган хайрия тадбиридан кўзланган мақсад – турли сабабларга кўра носоғлом туғилган чақалоқлар ва эътиборга муҳтож оналар кўнглини кўтаришдан иборатдир.

Нурота тумани “Эски” қишлоғида яшовчи М.Ярлақабованинг иккинчи фарзанди минг афсуски, туғма нуқсон туғилди. Партия фаоллари ва тадбиркор ташрифидан хурсанд бўлган она кўнглидаги сўзларни яшириб ўтирмади.

“Бу иккинчи фарзандим. Ўғилчамиз носоғлом туғилиб, ичимизга чироқ ёқса ёришмай турган эди. Бирданига биз танимаган одамларнинг бизни сўраб, совға-салом билан келиши кўнглимизни кўтарди. Тадбиркор опамизга катта раҳмат”, – дейди у.

Таъкидлаш керак, бугун тадбиркор ҳар бир вилоятга 20 тадан жами 280 дона “конверт” ажратган. Мақсади битта, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш ва ҳадялар сонини кўпайтириш. 

 O‘zLiDeP Навоий вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+