O‘zLiDeP тарғиботи: Чортоқда 12 фуқаро оилавий тадбиркорликни бошлади

16.04.2019, 17:53

O‘zLiDeP тарғиботи: Чортоқда 12 фуқаро оилавий тадбиркорликни бошлади

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Чортоқ тумани “Мучум” МФЙда “O‘zLiDeP ўз томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда партия вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва тажрибали томорқачилар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича зарур маълумотлар берилди.

Тарғибот тадбири давомида ўз бизнесини бошлаш истагида юрган “Истиқлол” кўчасида яшовчи Шахноза Юсуповага “Миллий банк” АТБнинг туман филиалидан иссиқхона ташкил этиш учун 7.5 млн. сўм миқдорида кредит олишига кўмаклашилди.

“Гулшан” МФЙ “Замин” кўчасида яшовчи Иброҳим Султанов ҳам партия фаоллари тарғиботидан сўнг ўз бизнесини бошлашга қарор қилди.  Партия вакиллари ва Чортоқ саноат савдо комплекс қошидаги БПТ кўмагида “Халқ банк” АТБ туман филиалидан 13.5 млн. сўмлик кредит олиб, ўз томорқасида 5 сотих майдонда иссиқхона барпо этди.

Шу куни “Ойқирон” МФЙ “Мустақиллик” кўчасида истиқомат қилувчи Ойбек Олимов ҳам партия Чортоқ туман Кенгаши ва “Турғунбой Жавохир Ғайрат” фермер хўжалиги БПТ саъй-ҳаракати билан “Миллий  банк” туман филиалидан 9.5 млн сўмлик имтиёзли кредит олди ва фаолиятини бошлади.

–Халқимизда “Ерни боқсанг ер сени боқади” деган нақл бор, бу бежизга айтилмаган, – дейди О.Олимов. –Айниқса, жаннатмакон юртимизнинг иқлими, унумдор тупроғимиздан самарали фойдаланмаслик мумкин эмас. Шу боис, партия кўмагида яхши ният билан иссиқхона ташкил этдик.

Таъкидлаш керак, партия томонидан олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида томорқадан самарали фойдаланиб, яхши даромад топаётган оилалар сони тобора ортиб бормоқда. Бу эса бизнинг катта ютуғимиз!

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

OzLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Umida 2019-04-17 12:58:45

Men qoyil qoldim kuni kecha tumanimizdagi banka borib kridit olmoqchi edim menga tumanimizdagi pariya xodimlari anchagina kumaklashishdi ularga kattakon raxman xozirda 2 ta qoramol oldim


Temur2019-04-17 12:54:55

Qoyi xaqiyqatan xam Chortoq tumanigagi fidoyi ishchilarga qoyil qoldum ular menga xam qoramol boqish uchun imtiyozli kridit olishimda anchagina kumaklashishdi men shuni uyladimki bundan keyin xam faqatgina O'zLiDePni tanlayman, olg'a O'zLiDeP biz sen bilamiz Temur


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+