O‘zLiDeP депутати Илхом Дурдиевдан питнакликлар миннатдор бўлди

17.04.2019, 11:18

O‘zLiDeP депутати Илхом Дурдиевдан  питнакликлар миннатдор бўлди

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Илхом Дурдиев Питнак шаҳридаги “Саёпир” маҳалласида ўз сайловчилари билан сайёр қабул ўтказди.

Учрашувда ичимлик суви танқислиги, ишга жойлашиш, ички йўлларни таъмирлаш ва шу каби кўплаб ижтимоий муаммолар кўтарилди.

“Маҳалламизнинг ички йўллари жуда ёмон аҳволда. Кўплаб мутасаддиларнинг бундан хабари бўлса-да, ҳеч ким муаммога чуқур қарамайди. Фарзандларимиз мактаб ва боғчага бориб келишларида анча қийналишяпти. Бугунги йиғилишда айнан шу муаммони айтиш учун келгандим, шукурки, депутатимизнинг ўзи ҳомийлик асосида ички йўлларни таъмирлаб беришни ваъда қилди. Биз сайловчилар ўзимиз ишонч билдирган халқ вакилига ишончимиз янада ортди, - дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Дилбар опа Искандарова.

“Инсон яшар экан ҳар куни турли муаммоларга, турли тўсиқларга дуч келади. Қишлоқ ҳаётида айниқса бу каби масалалар талайгина. Меҳнат қилиб чарчамайдиган аҳолининг муаммосини ўрганиш, уларга имкон қадар яхши шароит яратиб бериш биз депутатларнинг зиммамиздаги асосий вазифамиздир. Бугунги кундаги депутатлик ваколатимиз орқали эса кўплаб муаммоларни ҳал қилишга имконимиз бор, - дейди ўз суҳбатида депутат Илхом Дурдиев.

Сайёр қабулда Мансур Искандаровнинг мурожаати ҳам четда қолмади. Кўп йиллардан бери уйида ишсиз ўтирган фуқаро давлат ишида ишлаш ниятида эканлигини айтиб, депутатга юзланди. М.Искандаровни ишга жойлаш мақсадида шу ернинг ўзида туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходими А.Озодова томонидан бўш иш ўринлари рўйҳати билан таништирилди. Шунингдек, депутат уларни лозим топмаган ҳолда “GM Uzbekistan” AJ Хоразим вилоят филиалига ишга қабул қилишда кўмаклашишни тавсия қилди.

Йиғилишда иштирок этган маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган шу каби саволларга ва оғзаки мурожаатларига депутат, тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан аниқ жавоблар олдилар. Ўрганиш талаб қиладиган бошқа масалалар бўйича эса депутатлик назоратига олинди.   

 О.Қаландарова

O‘zLiDeP Ҳазорасп

туман Кенгаши

Ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+