O‘zLiDeP акцияси доирасида депутат ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

17.04.2019, 17:23

O‘zLiDeP акцияси доирасида депутат ўзи ўқиган мактабга  китоб совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масаласига алоҳида тўхталган эди. Мазкур ташаббусни кенг тарғиб қилиш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция ўтказиб келинмоқда.

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳ аъзоси Қувондиқ Абдурахимов ўзи таҳсил олган Зомин туманидаги “Бешкуби” МФЙ Толли қишлоғида жойлашган 44-умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида Қ.Абдурахимов бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга давлат даражасида эътибор берилаётганлиги, “Ёшлар-келажагимиз” дастури ҳамда партиянинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумотлар бериб, мактаб кутубхонасига китоблар тухфа қилди. 

“Китоб инсонни юксак маънавиятли қилиб тарбиялайди, ўқувчиларни бўш вақтларида китоб мутолаа қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишимиз лозим”, - дейди мазкур мактаб директори Бердиёр Ўролов.

Мазкур “Дурдона” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP, ёшлар, китоб ва маънавият” номли акция бошқа туман (шаҳар) ларда ҳам давом этмоқда.

А.Исомов,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+