O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” энг олис қишлоқда яшовчи хотин-қизларга ўқув семинар ўтказди

17.04.2019, 17:35

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” энг олис қишлоқда яшовчи хотин-қизларга ўқув семинар ўтказди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” Президентимизнинг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар орасида тарғиб қилишга қаратилган семинар ташкил этди.

– Яқин икки йил давомида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Э.Бекимбетова. – Мазкур Қарорда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларимиз учун зарур маслаҳат ва тавсиялар бериш мақсадида тадбиркорлик марказларининг ташкил қилиниши кўрсатиб ўтилгани муҳим аҳамият касб этади. Бугунги семинарни “Зиёда-Нур” ўқув-марказида бежизга ташкил қилмадик. Ундан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлик субъектларига уйда ўтирган хотин-қизларни жалб қилиб, тадбиркорликнинг сир-асрорларини ўргатиш, ўз бизнесларини йўлга қўйишда яқиндан кўмаклишдан иборат.  

– Ўтган йили апрель ойида тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва безаш курслари бўйича ушбу ўқув-марказимизни ташкил қилгандим, – дейди “Зиёда-Нур” ўқув маркази раҳбари З.Утеназарова. – Президентимиз қарорида берилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда яна қўшимча лицензия олиб ёш оналар мактаби, массаж, тиббиёт, қорақалпоқ миллий нақшлари, бухгалтерия ва компьютер курсларини ҳам очдим. Ушбу ўқув марказимиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида шу йилнинг март ойида эркаклар сартарошхонаси, ошпазлик, мебель, пойабзал устохоналари курсларини ҳам ташкил қилдик. Ҳозирда ўқув марказимизда 1 минг 500 нафарга яқин ёшлар таҳсил олмоқда. Ёшларимиз ҳунар ўрганиб бўлганларидан сўнг келажакда ўзлари мустақил равишда иш фаолиятини олиб боришади. Яқин кунларда ушбу ўқув марказини янада кенгайтириш мақсадида рус, инглиз ва мобиль телефонларни таъмирлаш курсларини ҳам ташкил қилишни режалаштирганман.

Семинар иштирокчилари ушбу ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларига етарлича билим ва кўникма ҳосил қилишди.

Қолаверса, ушбу ўқув-марказ қошида янги БПТ ташкил қилиниб, партияга аъзо бўлганларга гувохномалар топширилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    1367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна УзЛиДеП Тахтакупир тумани2019-04-22 09:08:48

УзЛиДеП нинг катори кун кундан фаол хотин кизлар ва ешлар билан тулишиб бораетганлиги партиямизнинг ютуги эканлиги бизни кувонтиради. Хакикатдан хам замон билан тенг кадам куйган талапчанг тадбиркорларимиз сони купаймокда. Сиёсий ва хукукий саводхонлигини оширишда ва янги карор фармойишлар мазмун мохиятини электоратимизга таргиб килишда барчага куч кувват тилаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+