O‘zLiDeP ташаббуси билан сайхунободлик ёшлар учун китоб сайли ўтказилди

17.04.2019, 18:07

O‘zLiDeP ташаббуси билан сайхунободлик ёшлар учун китоб сайли ўтказилди

Президентимиз жорий йилнинг февраль ойида Сирдарё вилоятига қилган ташрифи чоғида белгилаб берилган 5 та устувор йўналишлардан бири – китобхонлик, айниқса, ёшларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратган эди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу белгилаб берган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод туманида “Фарзандимга китоб совға қиламан”, “Бир фарзандимга уч китоб” акцияси доирасида “Китоблар сайли” ташкил этилди.

Мазкур тадбир O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Сирдарё ҳақиқати” газетаси таҳририяти, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда бир қатор вилоят, туман ташкилотлари, муассасалари ҳамкорлигида ўтказилди.

Сайлга ташриф буюрган касб-ҳунар коллежлари, мактаб ўқувчилари учун арзон нархларда китоблар савдоси йўлга қўйилди. Шунингдек, O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан ўтказилган кўрик-танлов натижаларига кўра бир қатор номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш баробарида, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга китоблар, эсдалик совғалари топширилди.

– Тадбир доирасида биз маҳаллалар кесимида “Кимнинг уйида 500 та китоб бор?” танловини ўтказган эдик. Жараёнда 3000 тагача китоби бор оилалар борлиги аниқланди, – дейди O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаров. – Ана шулардан бири, 3-умумтаълим мактаби директори Назира Ғаниева бўлиб, унга партиянинг “Ташаккурнома”си топширилди.

Шунингдек, уй кутубхонасини очган Зиёда Очилова, ўз хонадонларида 2  мингтадан китоб фондига эга Насиба Арипова, Муҳаббат Бозорбоеваларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилган, кўп йиллар халқ таълими тизимида самарали фаолият олиб борган, “Халқ таълими аълочиси” Ботир Жавлонов, Мунира Усмонова, Лиля Абдуллаева, Қундузой Юсупалиева, Озода Наврўзоваларга китоблар совға қилинди. Китоб сайлида эллик нафардан зиёд китобхонларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар ва китоблар берилди.

– Китоб сайли туманда ҳақиқий байрамга айланди, – деди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов. – Сайл иштирокчиларининг аксарияти фарзандлари, неваралари ва яқинлари учун китоблар харид қилишди. Бу каби тадбирларни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказиш белгиланди.

Тадбир сўнгида туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага бирдек қувонч бахш  этди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    210
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+